Ҳижобли сиёсатчи Ғарб стереотипларини синдирмоқда
Канада сиёсатида муҳим ўзгариш кузатилмоқда – Квебекдаги ҳудудий сайловларда биринчи марта «Ҳамжиҳат Квебек» партиясидан ҳижобли муслима иштирок этиши мумкин.
Уч фарзанднинг онаси, ўз вақтида Исломни қабул қилган 44 яшар Хева (Ева) Торрес юқорида тилга олинган партиядан ўз номзодининг қўйилишига эришмоқчи. Ҳозирча Торреснинг рақиблари йўқ ва у ўз вилоятидан сайланган биринчи ҳижобли аёл бўлиши мумкин. Сиёсатчи муслима ўзини ижтимоий адолат учун курашаётган феминистка деб ҳисоблайди. Бу ҳақида IslamNews сайти National Post нашрига таяниб маълум қилмоқда. Канада ОАВларида ўзига нисбатан билдирилаётган исломофоб танқидларни аёл бемаъни гаплар деб баҳолади.
«Мен мутаассиб эмасман, ҳеч қачон ундай бўлмаганман ва бўлмайман ҳам», дейди у.
IslamNews



