160 мингдан зиёд қочқинлар Сурияга қайтишди

Туркия ҳукумати томонидан амалга оширилаётган аксил террор ҳаракатлари натижасида 162 мингдан ортиқ қочқинлар Суриянинг шимолий ҳудудларига қайтишди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Туркияда 3.567 миллион суриялик муҳожир истиқомат қилмоқда. Шу кунларда террорчи ва жангарилардан озод этилган Африн шаҳри ва мамлакатнинг бошқа минтақаларига қайтмоқчи бўлганларнинг рўйхати тузилмоқда.

back to top