Асад ҳарбийлари базалар ва аэропортларни тарк этди
Сешанба 11 апрель куни Башар Асад ҳарбийлари аэропортлар ва базаларни тарк этди. Маълум қилинишича, ҳарбийлар ва ҳарбий инфраструктура буткул эвакуация қилинган.
Ҳукумат кучлари Сурияга эҳтимолли авиазарбаларга шу тарзда тайёрланмоқда.
Хомс вилоятида яшовчи сурияликлар жанговар самолётлар тобора кўп учаётганини айтишди. Ҳарбийлар самолётларини Хмеймимдаги Россия базасига ўтказмоқдалар, деган мишмишлар бор, деб ёзади The Times of Israel.
Эслатиб ўтамиз, Mignews нинг хабар беришича, АҚШ Сурияда кенг миқёсли ҳарбий амалиётларни ўтказмоқчи, Доналд Трамп эса Россияни Сурияга ракета ҳужумлари учун тайёр туришга чақирган. Россия ўз халқини газ билан заҳарлайдиган «ҳайвонлар» билан алоқа қилмаслиги керак эди, деган АҚШ президенти.



