Гуллар ва табассум: Европа мусулмонлари исломофобия билан курашмоқда

Буюк Британияда исломофобияга қарши акция бошланди, у бутун Европани қамраб олади, дея хабар беради worldbulletin.net.

Лондон мусулмонлари Кинг-Кросс поезд бекати олдидаги майдонга қўлларида атиргулларни кўтариб чиқдилар, гулларини йўловчиларга бериб, улар билан танишмоқдалар. Истаган одам мусулмонларга яқин бориб ўзини қизиқтирган саволни сўраши мумкин. Европа мусулмонлари шу йўл билан Ислом ҳақидаги қўрқув ва нотўғри фикрларни йўқотиб, мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар орасидаги муносабатларни илиқлаштирмоқда.
Бу акция Европадаги Milli Görüş (ICMG) номли турк диний-сиёсий ҳаракати томонидан ташкил этилган. У қитъанинг мусулмонлар кўп яшайдиган бошқа мамлакатларида, яна Австралия ва Канадада ҳам ўтказилади.
Ҳаракат етакчиси Камон Эргуннинг айтишича, мусулмонлар шаҳар кўчаларига чиқиб: «Салом, мен мусулмонман» дейдилар. У алоқаларни мустаҳкамлаш учун бевосита мулоқот керак, фақат шундагина мусулмон жамоатига нисбатан тушунмовчиликлар барҳам топади, дейди.
Буюк Британиядан сўнг флешмоб Франция, Германия, Голландия ва Австрияда бўлиб ўтади.
ICMG нинг маълум қилишича, акцияга Европадаги 500 дан ортиқ масжидлар жалб этилади.

back to top