Россия мусулмонлари Ўзбекистоннинг диний олийгоҳларида ўқиши мумкин

Россия ва Ўзбекистоннинг диний раҳнамолари ҳамкорликни кучайтириш ниятида. Бу ҳақида РИА Новости учун берган интервьюсида Россия мусулмонлари диний кенгаши раиси, Москва муфтийси Албир Крганов маълум қилди.

Унинг айтишича, 2017 йил Россия мусулмонлари диний кенгаши ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган, у қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорликда қилинадиган ишларни белгилаб беради. Масалан, Рамазон ойида Ўзбекистонлик уламолар Россия шаҳарларига борадилар. Бундан ташқари, Кргановнинг сўзларига кўра, яқин муддатда россияликларнинг Ўзбекистон диний билим юртларида таълим олиши масаласи ҳам ижобий ҳал этилади. Жумладан, яқин ойларда россиялик мадраса талабалари ва имомлар Ўзбекистонга малака ошириш учун келади.

Islam-today

back to top