Англиянинг Линколн шаҳрида илк масжид фаолият бошлади
Англиянинг Линколн шаҳридаги Диксон кўчасида жойлашган биринчи янги масжид хонақо, кутубхона, майитни дафн қилишга тайёрлайдиган хона, мусулмон жамоаси аъзолари тадбирлар ўтказадиган хонадан иборат.
БиБиСи маълумотига кўра, ушбу янги масжидни қуриш учун қарийиб 2 миллион фунт стерлинг сарфланган. Ушбу маблағ ҳайрия ва пул йиғиш тадбирлари давомида тўпланган.
Линколн Мусулмонлари уюшмаси янги масжид “маҳаллий жамоа билан динлар ва маданиятлараро бир-бирини тушунишга хизмат қилишини” билдирди.
Уюшма раиси Танвийн Аҳмад мусулмон жамоасининг молиявий ёрдамисиз масжид қуришнинг имкони бўлмаганини айтди.
“Бу биз учун ажойиб воқеа бўлди. Мусулмонлар жамоаси қилган саҳоватли эҳсонлардан жуда миннатдормиз. Уларнинг кўмагисиз янги масжид қуриш имконсиз эди”, - деди Танвийн Аҳмад.




