ЖМЛ Европани нафрат нутқини жиноятга тенглаштиришга чақирди
Жаҳон мусулмонлар лигаси (ЖМЛ) раҳбари Муҳаммад ал-Исса Европа мусулмон мигрантларнинг интеграция жараёнини кучайтириши ва диний нафратга асосланган нутқларни жиноятга тенглаштириши керак, дея баёнот берди.
Бош қарогоҳи Макка шаҳрида жойлашган ЖМЛ етакчиси ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот ҳорижий давлатларда мигрантларнинг маҳаллий аҳолига қўшилиши ҳамда экстремистик ғояларга чек қўйишда ёрдам кўрсатиши мумкинлигини билдирди.
“Бизнингча, қизғин баҳслар давом этаётган Европа давлатларида ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларида миллий ассимиляция дастурлари кучайтирилиши лозим. Мамлакат хавфсизлигига таҳдид солгани учун нафрат ва жирканиш жиноят тури сифатида қабул қилиниши керак”, - дея қўшимча қилди Муҳаммад ал-Исса .
Жаҳон мусулмонлар лигаси Британия ва Франция каби мусулмонлар кўп яшайдиган Европа давлатларида жуда фаол.
Мазкур ташкилот мусулмонларни тақводор бўлишга ва виждонли инсонлар билан якдил бўлишни тарғиб қилиб келади.



