Дунё мусулмонлари 2016 йилда саёҳат учун $ 169 миллиард сарфлаган
Индонезия 2018 йилда мусулмонлар энг кўп саёҳат қилган дунёдаги иккинчи давлатга айланди.
Жакарта Пост нашри маълумотига кўра, бир йил олдин Индонезия мусулмон туристлар орасида дунёдаги учинчи машҳур манзил бўлган.
Туризм вазирлигининг Ҳалол туризм ва ривожланиш гуруҳи раҳбари Риянто Суфён нашр мухбири билан суҳбатда Индонезия ҳалол туристик манзилларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратаётгани ва бу ишга қатор вилоятлар жалб этилганини урғулади.
“2018 йилда Индонезия ҳалол туризм бўйича Бирлашган Араб Амирликлари билан иккинчи ўринга кўтарилди. Биринчи ўринни Малайзия, учинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди”, - дейди Индонезия Туризм вазирлиги расмийси.
Риянто Суфёнга кўра, 2018 йилда Индонезия 3,8 миллион туристни мамлакатга жалб қилган. 2019 йилда бу кўрсаткич 5 миллионга етиши режалаган.
“Исломий иқтисодиёт вазияти 2017-2018” номли ҳисоботга кўра, 2016 йилда дунё мусулмонлари саёҳат учун 169 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган. Бу глобал саёҳат сарф-ҳаражатининг 11,8 фоизини ташкил этади.



