Мусулмон ушу усталарининг мероси

Ўз ичига руҳий ва жисмоний баркамолликни қамраб олган мусулмон ушуси Хитой Ислом меросининг муҳим жабҳаларидан биридир.

Қарийб 1400 йилдан бери такомиллашиб келаётган мусулмон ушуси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг: “Энг кучли одам курашда қўли баланд келган одам эмас. Ўз ғазабини енгган одам энг кучлидир” ҳадиси шарифига асослангандир. Ушбу Набавий ҳикматни маҳкам ушлаган мусулмон ушу усталари жанг санъатининг юқори чўққиларини забт этишга муваффақ бўлишди. Улар ўз маҳоратини шу даражада сайқаллаштиришдики, ҳатто жанг санъати турларига бой бўлган Хитой жамияти мусулмон усталарнинг жанг қилиш борасидаги моҳирлигига тан беришди. Қолаверса, ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикасининг раҳбарининг тан қўриқчиларини тайёрлашда мусулмон ушуси усулларидан кенг фойдаланилмоқда.

back to top