Марокашнинг яна бир номи “Етти авлиё шаҳри”.
Қадимий тарихдан хабардор бўлган инсонлар собиқ мустамлаканинг пойтахти, Ислом маданияти ва санъати маркази бўлган Маррокашни бошқа номи, яъни Етти авлиё шаҳри эканлигини яхши билишади.
Бу ерда 200 дан зиёд авлиёлар дафн этилган бўлиб, улардан етти нафарига Марокашликлар алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатишади. Айтишларича, бу еттиовлон насоро динига мансуб бўлиб, Қуръони Карим нозил этилганидан сўнг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳузурларига бориб, у Зот билан учрашгач Ислом динини қабул қилишган экан. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Аллоҳ таолонинг марҳамати ила улкан ҳикмат ва мустаҳкам йимон соҳибларига айланган Валиуллоҳлар куйдагиларир:
1. Сиди Юсуф Бин Али
2. Қози Айяд
3. Сиди Бил Аббос
4. Сиди Сулаймон Ал-Жазулий
5. Сиди Абдулазиз
6. Сиди Абдуллоҳ Ғозваний
7. Имом Суҳайлий



