АҚШда бўладиган сайловга 90 мусулмон номзоди кўрсатилди
АҚШда жорий йил маҳаллий ҳокимиятлар учун бўладиган сайловларга 90 нафардан ортиқ америкалик мусулмон, уларнинг ҳаммаси Демократ, ўз номзодини кўрсатди.
Вашингтон Пост нашри хабарига кўра, мусулмон номзодларнинг аксари сиёсат бобида тажрибага эга эмас.
Нашрнинг билдиришича, АҚШ тарихида нуфузи энг паст бўлган президент Доналд Трампдан хафсаласи пир бўлган америкалик сайловчилар озчиликни ташкил этган ва машхур бўлмаган мусулмон номзодларни қўллаб овоз бериш шай.
Сайловларда мусулмон номзодлар сони АҚШдек давлат учун кам бўлишига қарамай, бу аввалги сайловларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада кўп.
Шу пайтгача Америка сиёсий доираларида мусулмон жамоалари вакиллари жуда оз бўлган.
Ҳозир АҚШда 3,3 миллион мусулмон истиқомат қилади. Бу мамлакат аҳолисининг бир фоиздан кўпроқ қисмини ташкил этади.
АҚШ конгрессидаги 535та ўриннинг атиги иккитасини мусулмонлар вакиллари эгаллаган. Айни пайтда мусулмон жамоалар сайловларда бошқа миллатлар вакилларидек фаол эмас.



