Ал-Азҳар Саудия Қиролининг “Қуддус” ташаббусини олқишлади

Миср пойтахти Қоҳирада жойлашган нуфузли “Ал-Азҳар” университети Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдулазизнинг Араб саммитини “Ал-Қудс саммити” деб аташ ҳақидаги ташаббусини қутлади.

“Ал-Азҳар” 16 апрел куни эълон қилган баёнотида Саудия Қиролини Қуддус шаҳридаги исломий қадамжоларни ободонлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун 150 миллион АҚШ доллари ҳамда БМТнинг фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи ташкилотига 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш ҳақидаги қарорини олқишлади.
Ундан аввал БМТ ташкилоти донор давлатларни фаластинликларга ажратилган маблағ тугаб бораётгани учун ёрдам кўрсатиш чақирган.
Саудия Ахборот агентлиги хабарига кўра, 22 давлат аъзо бўлган Араб Лигаси ташкилоти саммитининг 15 апрел кунги тантанали очилиши маросимида чиқиш қилган Саудия Қироли АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Исроилдаги АҚШ элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчириш ҳақидаги қарорини танқид қилган.

back to top