“Гаруда Индонезия" авиаширкати 107.000 зиёратчини Ҳажга олиб боради

“Гаруда Индонезия" ҳаво йўллари ширкати индонезиялик зиёратчиларни Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига Ҳаж зиёратига элтиш учун 14 та самолёт ажратди.
“Гаруда Индонезия" мамлакатнинг Дин ишлари бўйича вазирлиги билан шу ҳақда англашув меморандуми имзолади.

Дин ишлари бўйича вазирликнинг Ҳаж бўлими директори Х.Низар “Гаруда Индонезия” авиаширкати Ҳаж зиёратчиларига юқори савияда хизмат кўрсатишига умид билдирди.
Ўз навбатида авиаширкат президенти Пахала Мансури бу йил Индонезиядан Ҳаж зиёратига борадиган 221 минг ҳожидан 107 минг нафарига “Гаруда Индонезия” ширкати ўзининг энг яхши самолётларда хизмат кўрсатишини таъкидлади.
Жакарта Пост нашри хабарига кўра, “Гаруда Индонезия” авиаширкати 107 минг зиёратчини мамлакатнинг тўққизта шаҳридан Ҳажга элтиш ва ортга қайтариш учун 278 та рейсни амалга оширишни режалаган.

back to top