“Тож” ширкати Макка шаҳрида янги меҳмонхона қуради

“Тож” меҳмонхона тармоқлари ширкати муқаддас Макка шаҳрида ўзининг илк меҳмонхонасини қуради.

СиЭнТравелер нашрига кўра, “Тож” ширкатининг Саудиядаги биринчи меҳмонхонаси Маккадаги Масжид Ал-Ҳарам яқинида бўлади.
Маккадаги янги меҳмонхона “Тож” ширкатининг Саудия Арабистонидаги биринчи ва Яқин Шарқ минтақасидаги тўртинчи мулки бўлади.
Ширкат чиқарган баёнотга кўра, Маккадаги янги “Тож” меҳмонхонаси тижорат идоралари, савдо марказлари ва ресторанларга яқин жойлашган бўлади.
Янги меҳмонхона қуриш муқаддас шаҳарни янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Қирол Абдул Азиз Йўли лойиҳасига (KAAR) мувофиқ амалга оширилади.
2023 йил январ ойида фойдаланишга топшириладиган муҳмонхонада 340та хона, банкет заллари ва бир нечта ресторан бўлиши режаланган.

 

 

back to top