Каъбатуллоҳ калити соҳиби: Ислом тинчлик дини

Дунёдаги энг муқаддас қадамжо Каъбатуллоҳ калитининг соҳиби Др.Солиҳ Зайнул Абайдин Ал-Шайби Ислом тинчлик дини экани ва терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

18 апрел куни Лаҳор шаҳрида оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан суҳбатда илиқ қабул учун Покистон халқига миннатдорлик билдирган Ал-Шайби Покистон тинчликсевар давлат эканини айтди.
Саудиялик мўътабар меҳмон Миан Абдул Раҳмонни ўзининг Покистондаги котиби ва вакили этиб тайинлади.
Ал-Шайби 17 апрел куни Покистонга келган. Урдупоинт нашрига кўра, саудиялик уламо беш кунлик ташрифи чоғида сиёсий ва диний арбоблар билан учрашиши ҳамда вилоятлар марказларига сафар қилиши режаланган.

back to top