Покистонга сикҳ байрамига келган ҳиндистонлик Ислом динини қабул қилди
Байсаҳи диний байрами маросимларида иштирок этиш учун Покистонга келган ҳиндистонлик сикҳ зиёратчи Ислом динини қабул қилди.
Дейли Таймс нашрига кўра, Киран Бала исмли аёл визасининг муддатини узайтиришни сўраб Покистон Ташқи ишлар (ТИ) вазирлигига мурожаат қилган.
Вазирликка тақдим этилган аризасида Киран Бала Ислом динини ўз иҳтиёри билан қабул қилгани ва Лаҳор шаҳрида яшайдиган Муҳаммад Аъзам исмли покистонликка турмушга чиққанини баён қилган. Аризада у Киран Бала исмини Омина Биби деб ўзгартирганини ҳам маълум қилган.
Киран (Омина Биби) Исломни қабул қилгани ортидан Ҳиндистондан уни ўлдиришга таҳдид қилишгани сабабли ватанига қайтишни хоҳламаслигини ва визаси муддати узайтирилишини сўраган.



