АҚШ: Дулусликлар ҳалол таомлардан татиб кўришди
АҚШнинг Миннесота штатидаги Дулус порт шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари Зайтгайст санъат саройида мусулмонлар уюштирган кўргазмада ҳалол таомлардан татиб кўришди.
Фокс 21 нашри хабарига кўра, кўргазма учун таомларни Яқин Шарқ, Африка ва Шарқий Осиё давлатларидан Дулусга келиб қўним топган мусулмонлар уйларида пиширган.
Нашрга кўра, тушликдан сўнг Ислом дини ва маданияти ҳақида меҳмонларга атрофлича маълумот бериш учун “Султон ва Авлиё” номли ҳужжатли фильм намойиш этилган.
“Биз оммавий ахборот воситаларида базан нотўғри маълумотлар берилаётганига шоҳид бўламиз. Ислом – тинчлик дини. Биз хатто сўрашганимизда ҳам бир-биримизга тинчлик ва омонлик тилаймиз”, - дейди Висконсин университети доценти Сакиб Маҳмуд.



