Малайзиялик қори Қувайтдаги Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Устаз Азрай Абдул Ҳақ Қувайтдаги 9-Халқаро Қуръон тиловати мусобақасида ғолиб деб топилди.

Малай мейл онлайн нашри хабарига кўра, Азрай Қуръон қироати бўйича 96 балл тўплаб 75 мамлакатдан келган даъвогарларни доғда қолдирган.
Малайзия вакилига 5.000 Қувайт динори ($16.660 доллар) миқдорида мукофот пули ва диплом топширилган.
“Москва, Туркия ва Эрондаги Қуръон мусобақаларида иштирок этганим бу гал Қуръон тиловатимни анча яхшилашимда катта тажриба бўлди”, - деди малайзиялик Устоз Азрай Абдул Ҳақ.
Қувайтдаги Қуръон мусобақасида Эрон вакили иккинчи, марокашлик қори учинчи ўринни эгаллади.

back to top