Австрия Бош вазири Венадаги энг катта масжидни ёпишга таҳдид қилди

Австрия Бош вазири Себастиан Курз пойтахт Вена шаҳридаги энг катта масжидлардан бирини ёпишга таҳдид қилди.

Дейлисабоҳ нашрига кўра, исламофобик ва Туркияга қарши қарашлари билан танилган Австрия Бош вазири 2016 йилда турк масжидида ўтказилган хотира маросимини танқид қилган.
Маросимда турк ҳарбийлари каби кийинган болалар Биринчи жаҳон уруши давридаги Галлиполи учун бўлган жанг акс этган театрлаштирилган саҳнада турк байроқларини кўтариб чиқиб кейин ўзларини ўлган қилиб кўрсатган.
“Бундай нарсаларга ... Австрияда ўрин йўқ. Ҳукумат бундай ишларга асло тоқат қилмайди”, - дея баёнот берган Бош вазир Себастиан Курз мухбирлар билан суҳбатда.
2017 йил декабрида Австрия Бош вазири лавозимини эгаллаган Курз туркларнинг хотира маросими ўтказилган масжид Австрия қонунига мувофиқ ёпилиши мумкинлигини айтган.
Туркия ва Австрия муносабатлари анча вақтдан бери таранг бўлиб келмоқда.
31 яшар Себастиан Курз Европа Иттифоқини Туркиянинг Иттифоққа аъзо бўлиши юзасидан олиб борилаётган музокараларни тўхтатишга чақирган эди.

back to top