Туркия Афғонистонда талабалар ётоқхонасини таъмирлаб берди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Афғонистоннинг Балх университети талабалари учун ётоқхонани таъмирлаб берди, дейилади TİKAнинг хабарномасида.

Таъмирлаш ишлари якунлангани муносабати билан ташкил қилинган тантанали маросимда Балх вилоят кенгаши раҳбари Муҳаммад Афзал Ҳадид, TİKA вице-президенти Меҳмет Сурайё, Туркиянинг Мозори Шарифдаги бош консули Шавқи Сочқин Алпай, TİKAнинг Мозори Шарифдаги координатори Зухду Чал, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
Тантанада сўзга чиққан Туркиянинг Мозори Шарифдаги бош консули Шавқи Сочқин Алпай Туркия Афғонистоннинг ривожланиши учун ҳамиша ёрдам беришини таъкидлади.
TİKA вице-президенти Сурайё Эр Туркия ва Афғонистон ўртасидаги дўстлик тарихий илдизларга эгалигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар юзлаб йиллар давомида сақланиб келмоқда.
Вице-президент Туркиянинг кўмаги билан Афғонистонда биринчи экологик тоза заавод ва клиника қурилганини айтиб ўтди.
Балх вилояти кенгаши раиси Муҳаммад Афзал Ҳадид эса, ўз навбатида, афғон халқи турк халқи томонидан кўрсатилган ёрдамларни ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.

back to top