Лондон ва Оттава Аракaн мусулмонларига ёрдам беришга чақирмоқда

Буюк Британия Аракан инқирозини бартараф этиш учун энг катта маблағ ажратган мамлакатлар қаторига киради.

Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва Канада ташқи ишлар вазири Христиан Фрееланд халқаро ҳамжамиятни Аракан инқирозини бартараф этишга чақирди.
Британия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Жонсон ва Фрееланд Лондонда бўлиб ўтган учрашувда Аракан штатидаги инқирозни муҳокама қилдилар. Учрашувда Австралия, Янги Зеландия ва Бангладеш ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
«Биз Аракон штатидаги вазият ҳақида унутганимиз йўқ ва Британия Миллатлар ҳамдўстлиги ташкилоти сифатида роҳинжаларга фавқулодда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласини ҳал этишимиз керак. Кўпчиликнинг ҳаёти бунга боғлиқ», дейди Жонсон.
Унинг сўзларига кўра, Англия Аракон инқирозини бартараф этиш учун энг катта маблағ ажратган давлатлар қаторига киради ва ҳозирги кунга келиб ёрдам миқдори 59 миллион фунт стерлингга етди. Вазирнинг айтишича, Аракон мусулмонларига ўз уйларига қайтиш имконини бериш керак.
Бироқ, БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий Комиссари таъкидлаганидек, Аракон штатидаги аҳвол бу одамларнинг хавфсизлигини таъминлашга кафолат бермайди. Мянма ҳукумати ушбу минтақанинг хавфсизлиги масаласига жиддий қараётганини намойиш этиши керак. Зўравонлик ҳақидаги хабарларини тўғри ва мустақил текшириш бу жараёнда катта аҳамиятга эга», деди Жонсон.

back to top