Мактабдаги байрамда болалар Қуръон сураларини ўқиди

Россиянинг Пенза шаҳридаги Х.Д. Тенишева номли «Я сам» болалар маданият-маърифат марказида болалар учун байрам бўлиб ўтди.

Ота-оналар ва бувилар кичкинтойларнинг қувончини баҳам кўриш мақсадида шу куни марказга шошилдилар, деб хабар берди dumpo.ru.
Байрам бошида тарбияланувчилар шеърлар ўқишди ва спорт машқларини кўрсатишди. Сўнгра жумбоқларни эчишди ва жамоавий ўйинларни қувонч билан ўйнашди.
Бундан ташқари, кичик гуруҳ тарбияланувчилари Қуръони Каримдан сураларни ёддан айтиб бердилар, бу ҳам оналарнинг завқини уйғотди, чунки тадбирда энг кичик иштирокчининг ёши ҳали учга ҳам тўлмаган.
«Я сам» болалар марказининг раҳбари Гулфия Кирасирова таъкидлаганидек, мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш дастурига, албатта, байрамлар ҳам киритилган. Бу жуда муҳим, чунки болалар ушбу тадбирларда нафақат ўз маданий анъаналари билан танишадилар, балки ўйин ва сценарийларда иштирок этиш орқали қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш имконига ҳам эга бўладилар. Тадбир сўнгида кичкинтойлар ва меҳмонларга ширинликлар тортиқ қилинди.

back to top