Малайзиялик талаба ҳалол меҳмонхоналар рейтингини тузди

Малайзия Муҳандислик факультети талабаси Файз Фазилаҳ ҳалол саёҳат ҳақида тадқиқотлар олиб борадиган компанияни, шунингдек, мусулмонларга мос меҳмонхоналарни брон қилиш учун Tripfez сайтини ташкил қилди.

Унинг Salam Standard номли лойиҳаси бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналар ва ҳалол хизматларнинг рейтингини тақдим этади.
Илгари сайёҳлар зарур маълумотни ўзлари излашлари керак эди, ҳозирги вақтда эса ушбу сайтда барча маълумотлар жамланган. Бу ерда сиз турист меҳмонхонага етиб келгачгина билиши мумкин бўлган маълумотларни масофадан туриб олишингиз мумкин. Мисол учун, айрим меҳмонхоналар менюсида ҳалол овқатлар бўлмаса, уларни аввалдан буюртма қилиш мумкин. Salam Standard номининг ўзи икки турдаги ёндашувни назарда тутади, улардан бири шаръий меъёрларга мувофиқлик, яъни «ҳалол» стандартидир. Шу сабабли дам олиш жойининг рейтингини аниқлаш учун тузилган рўйхатда барча керакли маълумотлар ҳисобга олинади.
Мисол учун, жойнамози ва Киблани кўрсатувчи ишоралари бўлган меҳмонхоналар Salam Standard веб-сайтида бронза медали билан белгиланган. Шунингдек, алкоголсиз мини-бари, ҳалол ресторанлар рўйхати ва ресторанида расмий сертификатланган ҳалол менюси мавжуд меҳмонхоналар олтин медал билан белгиланган.
Файз Фозил ҳамма нарсани нолдан бошлаганини, сайтини хатолар қилиб ва уларни тузатиш орқали тажрибалар орттириб яратганини ҳикоя қилади. Сайт унинг учун мутлақо янги йўналиш эди, шунинг учун ўқишни ташлашга мажбур бўлди. Беш йилдан сўнг ҳам сайт концепцияси деярли ўзгармади, фақат янги ахборот билан тўлдирилиб борди, фойдаланувчилар учун қулайроқ бўлди.
2013 йилда лойиҳа энди бошланган кезлари унга ишонганалар кам эди. Ҳозирда эса даромад ўсяпти ва сайтга кирувчилар сони ҳар йили икки баробарга ортмоқда. Эндиликда Salam Standard билан дунё бўйлаб 55 000 меҳмонхона ҳамкорлик қилади.
Бошланишида 2 кишидан иборат бўлган жамоа ҳозирги кунда 20 дан ортиқ мутахассисларни иш билан таъминламоқда. Файзнинг айтишича, фақат ихтисослашган кадрларни ёллаш керак, шунда уларнинг ҳар бири ўз йўналиши бўйича ишлайди. Унинг фикрича, фақат тўғри меҳнат тақсимоти муваффақиятга эришиш имконини беради.

back to top