Гонгконгда мусулмонлар кўпаймоқда, катта масжид қуриш керак
Гонконгда масжид қурилиши ўн йиллардан бери ортга сурилмоқда, аммо шаҳарнинг мусулмон аҳолиси масжид яқин кунларда қурилишидан умидвор ҳолда пул йиғишни давом эттирмоқда, дея хабар беради nst.com.my.
Гонгконгдаги Бирлашган мусулмонлар уюшмасининг фахрий хазиначиси Нади Кастронинг сўзларига кўра, масжид қурилишига атаб ҳар куни хайр-эҳсон қилинмоқда ва уюшма қурлиш бошланиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Айни пайтда 300 минг Гонконг доллари (38 200 АҚШ доллари) йиғилди.
«Биз аста-секин бўлса-да керакли миқдордаги маблағни йиғамиз,» дейди у.
Ассоциация бу йил 10 миллион Гонгконг долларини (1,27 миллион доллар) йиғишни режалаштирмоқда. Мусулмон аҳолиси доимий ўсиб бораётган Шон-Шу ҳудудида масжид қурилиши учун шунча маблағ зарур, бу ерда мусулмон аҳоли сони тинмай ўсиши кузатилмоқда, бироқ ҳалигача ҳеч қандай масжид йўқ.
«Гонконгда мусулмонлар сони сезиларли даражада ошди, шунинг учун бизга ибодатларимизни жамоа бўлиб адо этадиган жой керак», дейди Кастро. «Ташкилотимиз фаолияти ижтимоий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Бизда мактаблар, қариялар уйлари, Гонконгдаги мусулмонлар жамоаси узоқ вақтдан бери иштирок этиб келаётган хизматлар бор. Шунинг учун мазкур лойиҳа жуда муҳим. Бу нафақат масжид, балки ижтимоий марказ ҳам бўлади».
Гонконгда 250 000 дан 300 000 гача мусулмонлар истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Покистон, Ҳиндистон, Малайзия ва Индонезия каби мамлакатлардан келади. Хитой мусулмонлари тахминан 40 минг кишини ташкил этади.
Ҳозирги вақтда Гонг Конгда бешта доимий ва битта вақтинчалик масжид бор, шунингдек, шаҳар бўйлаб ўнлаб мадрасалар, исломий таълим марказлари мавжуд. Зарур биноларнинг етишмаслиги кўп мусулмонларнинг вақтинчалик масжидларда намоз ўқишларига сабаб бўлмоқда.
Шон-шу майдонида масжид қуриш ғояси 1990-йилларда пайдо бўлганди. 2006 йилда Ассоциация ҳукуматдан 9,8 миллион Гонконг доллари (1,24 миллион АҚШ доллари) қийматида баҳоланган ер участкасини сотиб олди ва 2011 йилгача лойиҳани якунлаши керак эди.
Аммо маблағ етишмаслиги ва уюшма ичидаги келишмовчиликлар сабабли масжид қурилиши ҳали ҳам бошланмади. Шу билан бирга, маҳаллий расмийлар лойиҳани келишилган муддатда қурмаганлиги учун мусулмонлар уюшмасига катта жарималар солган.
Саудия Арабистони 2009 йилда масжид қурилиши учун пул ажратишни ваъда қилди. Бироқ тахминан икки йил аввал қироллик ҳукумати жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши ортидан лойиҳани қўллаб-қувватламаслигини айтди.
«2016 йилда улардан иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётганликлари ҳақида мактуб олдик», деди Кастро. «Биз улар билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилдик, лекин шу пайтгача бирон натижага эшитилмади».
Масжид қурилиши тўхтаб қолди, аммо Гонконгдаги мусулмонлар умидсизликка тушмадилар. Улар албатта бир кун ўз масжидлари бўлишига ишонадилар.



