Қозоғистон Бангладешдаги араканлик қочқинларга ёрдам кўрсатди

Ёрдам TIKA билан ҳамкорликда қочоқларга тарқатилди.

Мянманинг Аракон вилоятидан қочиб Бангладешда бошпана топган мусулмонларга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди.
Қозоғистон Аракон қочоқларига озиқ-овқат, хусусан, гуруч, ёғ ва гигиена воситалари жўнатди. TIKAнинг хабар беришича, ёрдам икки мингта араконлик оилага Туркиянинг TIKA агентлиги билан ҳамкорликда тарқатилди.
Инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш маросимида Қозоғистоннинг Исломободдаги элчиси Барляй Содиқов иштирок этди.

back to top