АҚШ Хитойдаги мусулмонлар ҳақида сўзлади

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Лаура Стоун Хитойнинг Шинжон минтақасида ўн минглаб мусулмонлар ҳибсга олинганини маълум қилди.

«Биз Хитойнинг Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмонлар қонуний ҳуқуқларини чеклаш учун қилаётган саъй-ҳаракатларидан ташвишдамиз», деди Стоун. «Биз Хитой ҳукумати билан суҳбатларда бу масалаларни кўтаришда давом этамиз, уни ҳибсга олинган фуқароларга нисбатан адолатли суд жараёнларини таъминлашга чақирамиз», деган АҚШ ҳукумати вакили. Ўтган икки йил давомида Шинжон раҳбарияти минтақада «исломий сепаратизм» билан кураш доирасида қатъий чора-тадбирларни қўллаяпти. Маҳаллий мусулмонлар асоссиз ҳибслардан, жумладан, чет элга чиққани ёки «ҳаддан ташқари диндорлиги» туфайли қамоққа олинишлардан шикоят қилишмоқда. Маълумотларга кўра, январь ойида биргина Қашқарда 120 минг киши «қайта таълим муассасалари» деб номланган ҳибсхоналарга солинган. Пекин, ўз навбатида, АҚШдан бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликни талаб қилди.

IslamNews

back to top