Туркия роҳинжа мусулмонларига касб ўргатади
Туркия Диёнат Вақфи (TDV) Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшовчи араконлик мусулмонларнинг касб ўрганишлари учун тикув ва совун тайёрлаш цехларини очишни режалаштирмоқда.
Кокс-бозордаги қочқинлар лагерларидан бошпана топган кўплаб араконлик мусулмонларнинг аксарида доимий иш ёки касб йўқ. Аракон мусулмонлари яшайдиган лагерларда гигиена ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Ишсизлик ва гигиена муаммосига қарши курашиш учун TDV Кутупалонг лагерида тикувчилик дўкони ва совун ишлаб чиқарувчи цех очишни режалаштирмоқда.
TDV вакили Ўғузхон Атсизнинг фикрига кўра, фонд қочқинларнинг касб ўрганишлари учун ушбу объектларни ташкил қилмоқчи.
Унинг сўзларига кўра, қочқинлар ўз ватанларига қайтиб, олган билимларини амалиётда қўллашлари мумкин.
«Совунхона иш бошлаганидан сўнг, лагерларда яшовчи қочқинлар совун ишлаб чиқарадилар. Ушбу совун кейинчалик лагер аҳолиси орасида тақсимланади. Шундай қилиб, Аракон мусулмонлари касб маҳоратини эгаллайди, бундан ташқари, гигиена муаммоси ҳам ҳал қилинади», дейди Атсиз.
TDV вакилининг маълум қилишича, Фонд ижтимоий ёрдам доирасида Кутупалонг лагерида масжид ва мадраса қурдирди.



