Дафн бюроси масжидга айлантирилди
Американинг Огайо штати Дейтон шаҳрида месхет турклари диаспораси Усмон Ғозий номи билан ўзининг биринчи масжидини очади.
Янги масжиднинг очилиши маросими якшанба куни бўлиб ўтади, унда олий даражадаги меҳмонлар – амалдорлар, дипломатлар ва диаспоралар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Маҳаллий мусулмонлар ҳозирда масжидга айлантирилган бинони 2014 йилда сотиб олганди, ўтмишда бу ерда дафн маросимлари ўтказилган, сўнгги йилларда эса бино бўш эди.
Сўнгги йилларда Месхет турклари бинонинг масжидга айлантириш учун хайр-эҳсон тўплашни бошладилар ва дафн хизматлари бюроси Усмонли услубидаги ажойиб масжидга айланди.
Усмон Ғозий масжидининг ички қисми Туркия масжидларига жуда ўхшайди. Шифтга Аллоҳнинг 99 гўзал исмлари битилган, шунингдек, улкан қандиллар диққат-эътиборни ўзига жалб қилади. Эски бинони бундай ажойиб меъморчилик намунасига айлантириш учун 500 минг доллардан ортиқ маблағ керак бўлди.
Масжид котиби Мирза Мирзонинг сўзларига кўра, ушбу диний бино турли миллат ва дин вакиллари ташриф буюрадиган давлат муассасасидир.
Масжидда мусулмонлар учун пикниклар ва очиқ ҳавода турли ибодат маросимларини амалга оширишга мўлжалланган махсус майдонлар бор.



