Покистон ҳарбийлари Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик ташаббусини юқори баҳолади

Покистон армияси штаб бошлиғи генерал Қантар Жавод Бажва минтақа ҳамкорлиги, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги Ўзбекистоннинг барча ташаббусини Покистон қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Nation.com.pk нашри хабарига кўра, Покистон армияси штаби бошлиғи бу гапни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби генерал-лейтенант Виктор Маҳмудов бошқилигидаги делегация билан 18 апрел кунги учрашувга мезбон бўлган пайтда айтган.
Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи генерал-лейтенант Нассер Хон Жанжуа Ўзбекистон вакиллари билан мулоқоти чоғида Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманни Покистон юқори баҳолаганини айтган.
Томонлар МО минтақасида тинчликни барқарор бўлишини таъминлаш йўлида ҳар соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олган.

back to top