Татаристонда болалар Исломий ўқув маскани очилади
Татаристон республикаси Балтасин туманида янги ўқув йили арафасида “Ёрдам” болалар таълим муассасининг очилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур ўқув маскани 30 та мактаб ёшидаги болалар таҳсил олишига мўлжалланган бўлиб, у ерда кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандлари билим олиши мумкин. Ўқувчиларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишлари учун уларга инглиз, араб ва турк тиллари ҳамда Ислом асослари ва маънавият сабоқлари, шунингдек кураш ва хоккейдан дарс ўтилиши назарда тутилган. Болаларни ўқув жараёнидан чалғимаслиги мақсадида улар кийим-кечак, озиқ-овқат ва ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминланади.



