“Исломни қабул қилгач, жоҳилият зарарини англаб етдим”

Ғарб мамлкатларининг кўплаб фуқаролари Ислом динини қабул қилиши кундан кун ортиб бормоқда. Бу ҳолат жамиятнинг барча қатламларини қамраб олиб, турли ёш ва касб эгалари ўз хоҳишлари билан Исломга кирмоқда. Бундай инсонлардан бири Швециялик Майкл Белехиодир.

У мусулмон бўлгач, ўзига Иброҳим исмини танлади. Баъзи янги мусулмондар каби у калимаи шаҳодатни айтиш билангина кифояланиб қолмай, Исломни чуқур ўрганишга киришди. Бундан ташқари, у швед мусулмонларининг фарзандлари муносиб диний таълим олиши учун Уппсала шаҳрида мадраса очди. Қаҳрамонимизнинг Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги баъзи фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
“Мен Исломни танидим, алхамдулиллаҳ! Уни билгач, ҳаловат ва хотиржамликни ҳис қилдим. Ислом мени зулматдан ёруғликка олиб чиқиб, ҳидоятга бошлади. Аллоҳнинг сўнгги динини яқиндан билгач, инсоният учун жоҳилият нақадар зарарли эканлигини тушуниб етдим”. “Ислом жадал ве тез суръатларда Европа бўйлаб ёйилмоқда. Ўйлайманки, маҳаллий ҳукуматларнинг қаршилигига қарамай, у яқин кунларда минтақададаги энг кўп тарафдорларига эга бўлган диний таълимот сифатида эътироф этилади”.

back to top