Исроилдаги маҳбусларни озод қилиш – Фаластин учун устувор вазифа
Маҳмуд Аббос фаластинлик собиқ маҳбуслар билан учрашди.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Рамаллоҳда Исроил қамоқхоналарининг бир гуруҳ собиқ маҳбуслари билан учрашди.
Фаластин раҳбари Исроил қамоқхоналарида ноқонуний ҳибсда сақланган ватандошларининг озод этилиши нақадар аҳамиятли ҳодиса эканига эътибор қаратди.
«Фаластин ҳукумати халқаро ташкилотлар ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда маҳбусларни озод этиш учун имкон доирасидаги ҳамма ишларни қиляпти. Бу биз учун устувор вазифа», деди Аббос.
Фаластинлик асирлар Жамият маълумотларига кўра, Исроил қамоқхоналарида бугунги кунда етти минг фаластинлик, жумладан, 57 аёл ва 300 нафар вояга етмаган болалар бор.



