Россия ва Марказий Осиё экстремизмнинг умумий таҳдидларини муҳокама қилади
24 апрель куни Бишкекда «Диний радикализмга қарши курашнинг ижобий амалиётлари: Марказий Осиёдан назар» номли Халқаро Эксперт майдончаси иш бошлайди.
Шуниси диққатга сазоворки, икки ой муқаддам худди шундай тадбир «Россиядан назар» номи билан Оренбургда бўлиб ўтган эди. Қирғизистон халқлари Ассамблеяси, Россия халқлари Ассамблеяси, «Евроосиё халқлари жамоаси» МНТ ва Оренбург давлат университетининг Жанубий Урал тарихи ва этнографияси илмий-тадқиқот институти ҳукуматлараро мулоқотни Марказий Осиёда давом эттириш ташаббускорлари бўлди. МДҲ давлатларидан келадиган мутахассислар янги хавфлар тенденцияси ва ёшлар, муҳожирларнинг радикаллашуви, аёллар терроризми, Яқин Шарқда ноқонуний қуролли гуруҳларга жангарилар ёллаш усуллари, ИШИД-2 лойиҳасининг Марказий Осиё минтақасида қайта ишга тушириш учун ҳаракатлар, экстремизм билан курашиш, радикализмнинг олдини олиш соҳасидаги ижобий ўзгаришларни муҳокама қиладилар.
Islam-today



