БМТ Бош котиби янги Совуқ уруш бошланишини эълон қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Хавфсизлик Кенгашининг самарасизлигини эътироф этди ва янги Совуқ уруш бошлангани ҳақида гапирди.

Yenicag.ru нинг хабарига кўра, бош котиб Швециянинг SVT телеканали билан суҳбатда шундай деган.
У Дума шаҳрига кимёвий ҳужум уюштирилганлиги ҳақидаги хабар ортидан Ғарб мамлакатларининг Сурияга берган авиазарбалари нақадар қонуний экани ҳақида гапира туриб, «Бундай вазиятларда қандай йўл борасида аниқ қоидаларимиз бор, лекин ҳозир орқага қармаган маъқул», деди.
«Совуқ уруш қайтиб келди», деди у ва ХХ асрда кузатилган шундай даврга нисбатан сезиларли фарқлар мавжудлигини таъкидлади. «Ўшанда АҚШ билан Совет Иттифоқи ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд эди. Энди Вашингтон ва Москва ўша пайтдагидек ҳамма одамларни назорат қилмаяпти. Кўплаб мамлакатлар минтақада жуда фаол бўлиб олдилар, масалан, Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар, бир хил назорат қувватига иккита тенг кучли блок йўқ», деди у.
«Совуқ уруш даврида музокаралар, назорат ва коммуникация функциялари борки, зиддиятлар хавфи туғилганда, ҳодисалар назоратдан чиқиб кетмайди. Энди бундай механизмлар йўқ. Шунинг учун ҳам вазият жуда хавфли эди ва мен ҳаммаси жойига тушганидан хурсандман», деди Бош котиб.
Гутерриш, шунингдек, Россия ва Ғарб ўртасидаги можарони «жиддий» деб баҳолади. «Томонлар ўтган ҳафта ўз чўққисига чиққан тарангликни бартараф этишлари ва музокараларни бошлашлари учун имкон доирасидаги ҳамма нарсани қилишимиз керак», дея фикрини якунлади у.
1 январь куни Гутерриш ўзининг Янги йил табригида «юқори даражадаги огоҳлантириш» эълон қилган ва инсоният олдида турган асосий таҳдидларни қайд этган эди. Унинг сўзларига кўра, дунё ортга бир қадам ташлаган, аммо раҳбарлар бирлаша олсалар, хавфсизликни тиклаш имкони ҳамон мавжуд.

back to top