БАА Мосулдаги Ал Нури масжидини қайта тиклашга $ 50 миллион ажратди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Ироқ Мосул шаҳридаги машҳур Ал Нури масжидини қайта тишлаш лойиҳасини бирга амалга оширишга киришди.
Тарихий Ал Нури масжиди ўтган йил ИШИД жанггариларини Мосул шаҳридан сиқиб чиқарш учун олиб борилган ҳарбий амалиётлар пайтида вайрон бўлган.
23 апрел куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги Тарих музейида уюштирилган тантанали маросимда БААнинг Маданият вазири Нура Ал Кааби хоним ўз мамлакати Ал Нури масжидини қайта тиклаш лойиҳасига 50 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишини эълон қилди.
“Беш йилга мўлжалланган лойиҳадан кўзланган мақсад фақат масжид, миноралар ва инфратузилмани қайта тиклашгина эмас балки, ёш ироқликларда умид уйғотишдан иборат”, - дея таъкидлади Ал Кааби хоним.



