Икки марокашлик йирик халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди

Марокашлик Муад Аҳмад Ал Даук ва Уссама Умар Бузаҳир Халқаро Баҳрайн Қуръон мусобақасининг қироат йўналиши бўйича ғолиби бўлди.

Баҳраин Қуръон мусобақаси дунёдаги Интернет орқали ўтказиладиган энг йирик Қуръон тиловати мусобақаси ҳисобланади.
Мусобақадан кўзланган мақсад келиб чиқиши турлича бўлган дунё ёшларини Муқаддас Қуръон тиловатини тинглаш, тушуниш, ёд олиш ва қироат қилишни рағбатлантиришдан иборат.
Мусобақа илк бор 2016 йилда ўтказилган пайтда 81 мамлакатдан 5000 нафар давогар, 2017 йилда 7000 нафар ва бу йил 9200 нафар даъвогар иштирок этди.
Дунё миқёсидаги мазкур мусобақа унинг иштирокчиларига ўз қироатларини яхшилаш, Қуръони Каримни ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтириш ҳамда 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ютиб олишга имконият яратади.

back to top