Қозоғистон президенти Остонадаги янги масжидни бориб кўрди (+Фотолавҳалар)
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида Остона шаҳрининг “Сарыарка” туманида қурилаётган янги масжидни бориб кўрди.
Мухандислар Назарбоевга масжид қурилиши ишларининг бориши, масжидни электр қуввати ва иссиқлик билан таъминлашда муқобил энергия манбасидан қандай фойдаланиш кўзда тутилганини кўрсатди.
Казинформ нашрига кўра, Ишим дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган янги масжиднинг қурилиши 2016 йилда бошланган бўлиб ҳайрия маблағлари ҳисобига бунёд этилган.
Янги масжидда бир пайтнинг ўзида 750 киши намоз ўқиш имкониятига эга. 1,44 гектар майдонда жойлашган янги масжид хонақоси 2248 квадрат метрни ташкил этади.