Туркия сурияликларга ёрдам беришда давом этмоқда
Туркия инсон эркинлиги ва хақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш жамғармаси (IHH) Суриянинг Идлиб вилояти Сармада туманида нонвойхона очди. Кунига ёпиладиган 35 минг дона нон Шарқий Ғутадан Идлибга кўчирилган cуриялик оилаларга тақсимланади. Ташкилот матбуот котиби Салим Тўсин айтишича, нонга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бораётгани сабабли, худуддаги нонвойхоналар сони кўпаймоқда.
www.aa.com.tr