Саудия Қироли икки муқаддас масжига 300 000 дона Қуръон етказиб беришни буюрди

Саудия Қироли Салмон ибн Абдулазиз Мадина шаҳрида жойлашган муқаддас Қуръонни чоп этадиган “Қирол Фаҳд” номидаги нашриётга Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром ва Мадина шаҳридаги пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига 300 000 дона Қуръон мусъҳафи етказиб бериш ҳақида буйруқ берди.

Бундан кўзланган мақсад ибодат учун масжидга борган мусулмонларни Қуръон билан етарлича таъминлашдан иборат.

Икки муқаддас масжид масалалари бўйича президент шайх Абдулраҳмон Ал-Судаис Қирол Салмоннинг қарорини олқишлади.

Авсат нашрига кўра, 300 000 Қуръоннинг 200 000 донаси Масжидул Ҳаромга, 100 000 донаси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига етказилади.

back to top