Филиппинда Ислом: Минданао оролидаги сув одамлари
Моро халқи ҳақида
Моро –Филиппиннинг жанубидаги Исломга диниига мансуб туб аҳоли. Биринчи насроний миссионерлари Малай архипеллагига етиб боришидан анча аввал улар исломни қабул қилишган эди.
Мороликларни ажратиб турувчи хислати, улар қирол хокимиятига содиқ, шижоатли ва миллий мусиқа ва рақсларидан маълум бўладиган мистика ва чиройга эга.
Моро 13 этник гуруҳлардан бири бўлиб, Филипинниг туб аҳолиси таркибига киради.
Моро халқи 3 та этник гуруҳдан биттаси маранао ҳисобланади (икки гуруҳ –магинданао ва сулу)

Маранао
Маранао “кўл одамлари” дегани. Бундан ташқари маранао қўшмасўз “малайлик ”ва “ланао”(орол номи) бўлиши ҳам мумкин.
Маранао Шимолий Манао ва Жанубий Ланао вилоятларида яшайдиган бир гуруҳ инсонлар, ва улар сўзлашадиган тил деган маъноларни хам англатади.
Уларниг сони 1.3 миллион киши.
Аҳолининг аксари Ланао кўлига яқин ерда истиқомат қилади. Уларниг кўпчили Манилага кўчиб ўтишган ва хорижга чиқиб кетган.
Ланао регионида асосий даромад манбаи қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Асосий етиштириадиган маҳсулотлар гуруч, жўхори,ширин картошка,ер ёнғоқ, папая, банан, майда ёнғоқ ҳисобланади. Яна битта асосий миллий даромад манбаи балиқчилик.
Саводхонлик
Умуман Филилппинда таълим даражаси юқори ҳисобланади, бу марано халқи орасида саводхонликни тезда ўсишига сабаб бўлди. Филиппинда ҳозирги кунда ўрта таълим текин.
Маранаоликлларниг кўпчилиги олий маълумотли ва ораларида илмий даражадагилари ҳам бор. Шу билан бирга аксар аҳоли маҳаллий хунармандчилик ва қишлоқ хўжалигида ишлайди.
Филиппиндаги аксарият мусулмонлар ўзига хос ва бой маданий меросга эга лекин уларнинг пойтахти Марави шаҳри ўтган йили етти ойлик қамалдан сўнг экстремистик гуруҳ ИШИД (Россияда таъқиқланган –Исламосфера) томонидан йўқ қилиб юборилди.
Маранао бой маданий меросини бошқа халқлар билан баҳам кўради. Текстил, темирга ишлов бериш, ёғоч ўймакорлиги ва архитектура – буларинг бари маранаоликларниг моддий маданияти намунасидар.

Маданий белгилар
Маранаоликларда кулинтанг деб номланувчи инструментал мусиқа бор ва у саккизта охангдан иборат мусиқий инструментда ижро этилади.
Бу мусиқий анъана бутун Минданао , жанубдаги бошқа ороллардаги ҳам мусулмон, ҳам мусулмон бўлмаганлар орасида муҳим аҳамият касб этади.
Маранаодаги “Даранген” номи билан машхур мусиқий куйи ўзида бу халқнинг барча билимларини мужассамлаштирган ва 2005 йили ЮНЕСКО томонидан одамзотнинг оғзаки ва номоддий мероси деб эътироф этилган.
Худди шундай маранаонинг маданий мерос ҳақида гапирганда Ланао кўлида аванг деб номланувчи балиқчилик қайиғини ҳам эслаб ўтиш керак.

Маранао ва Ислом
Маранаога Ислом тахминан 14 асрларда кириб келган. Мустамлакачилик даврида Минданао оролида Маганданао султонлиги хукм сурган. Уларнинг таркибида маранаоликлар испания мустамлакачиларига қарши курашашган. Улар испанлар билан фақат ватанларини ҳимоя қилиш учунгина эмас балки Исломни ҳимоя қилиб ҳам жанг қилишган. Филиппинлик мусулмонларнинг миллий бирдамлиги ғарб мустамлакачиларга қарши мардонавор жангларда Ислом сабаб шаклланган эди. Бир пайтлар Испанияни фатх қилган марвликлар сабаб хатто “моро” номини маҳаллий аҳоли испанлардан олган. Бу нимадан дарак беради, испанларнинг филиппинликлар билан тўқнашувидан анча олдин Ислом уларниг ижтимоий маданий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бўлган эди. Ланаодаги биринчи “Баб ур-Роҳман” масжиди 16 асрда бунёд этилган.
Бугун маранао Филиппиндаги ғарб таъсирига тушмаган ягона халқ десак бўлади. Бу халқнинг кучли ижтимоий бирдамлиги, яққол султонлик бошқарув системасининг мавжудлиги асосий сабалардан ҳисобланади. Булардан ташқари маранаоликларда қариндошчилик алоқалари ҳам жуда мустаҳкам. Буларнинг бари ўз маданий меросини хотиржам сақлашга имкон беради.
Шу сабаб ҳозирги кунда маранаоликлар орасида миллий кийимларини - малонга ва абайи кийиб юриш таажжублантирадиган хол эмас.
Исломнинг таъсири хатто тилда ҳам акс этади.Маранаоликлар Қуръон тили бўлмиш, араб тилини билмасаларда, диний амалиётда у жуда кенг қўлланилади. Бундан ташқари лотин алифбосига ўтишдан аввал маранаоликлар араб харфларида ёзишган. Бу алифбо “кирим” деб номланган.
Ислом Филиппин халқининг ижтимоий ҳаётининг ажралмас қисми.




