Исландия Исроилда бўладиган “Евровидение”га бормасликка чақирди
Исландияда 2019 йил Исроилда бўлиб ўтиши мўлжалланган “Евровидение” мусиқий танлов ўтказилишига қарши имзолар йиғила бошлади. 18 минг овоз тўплаган тадбир ташкилотчилари Исроилдек инсон ҳуқуқларини поймол этувчи давлат бундай нуфузли кўрик танловини ўтказишга нольойиқдир деб баёнот беришди. Швеция ОАВ лари фикрига кўра, Исландия кўрсатган ташаббус бутун Европа бўйлаб ёйилиши мумкин.



