Ҳижоблик лейтенант армия тарихига кирди
Лейтенант Майса Оуза АҚШ армияси тарихида илк бор қуролли кучлар ҳарбий адвокатлар бўлинмаси зобити бўлишга муваффақ бўлди. Юридик олий маълумотга эга бўлган Оуза хоним болалигидан ҳарбий хизматга қизиққан ва охир-оқибат шу соҳани танлашга қарор қилган. Аммо ҳеч бир ҳижоблик аёл шу пайтгача Майса орзу қилган бўлинмада хизмат қилмагани уни бироз ўйлантириб қўйганди. Бироқ қаҳрамонимиз Аллоҳга таваккал қилиб, мазкур бўлинмага ҳужжатлар топширди. Устига устак, у ҳарбий форма кийиш билан бирга рўмол ўраш ҳақида ҳам илтимос ҳам қилганди. Яратганнинг марҳамати ила унинг барча истаклари инобатга олиниб, у ўзи хоҳлаган нуфузли бўлинмага қабул қилинди.



