Исроил уюштирган қирғинбарот – ҳарбий жиноятдир
БМТ нинг Фаластин ерларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Майкл Линк таъкидлашича, Исроил армияси Фаластин намойишчиларини атайин ўлдиргани ва яралагани Рим шиорига мувофиқ ҳарбий жиноят деб баҳоланади. «Жаҳон ҳамжамияти Исроилга сиёсий босим ўтказиб, уни халқаро қонунчиликка риоя этишини талаб қилиши лозим. Фаластинликлар тинч намойишлар ўтказишга ҳақлидирлар», деди жаноб Линк. «Модомики, Ғазодаги тинч аҳолини ўлдирганлар жазосиз қоларкан, Исроил армиясининг танқиди шунчаки қуруқ гап бўлиб қолади », деб қўшимча қилди у.



