Рамазонда араб шайхлари хайрли ишлар билан мусобақалашмоқда
Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан Дубай амири шайх Муҳаммад ибн Рашид ал Мақтум турли хил миллатларга мансуб 700 та маҳбусни озод этиш тўғрисида фармон чиқарди. Фужайра ҳукмдори Ҳамад ал Шарқий 81 нафар, Ажман амири Ҳумоид ал Нуаймий эса, 70 та маҳкумни қамоқдан чиқарди. Ўз навбатида Рас ал Ҳайма амири Сауд ал Қосимий 302 маҳбусни авф этибгина қолмай, уларнинг барча қарзларини тўлайдиган бўлди. Рамазон муносабати билан маҳкумларни авф этиш ҳолатлари бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси жорий йилда шу жумладан, ёш ва оғир хаста бўлган 332 нафар маҳбусни озодликка чиқарди.



