“Қуръон уйи” қадимий қўлёзма Қуръони карим нусхаларига эга бўлган қасрдир
Шубҳа йўқки исломий музейлар турли хил фойда келтирувчи маданий омил ҳисобланади. Бу фойдаларнинг энг муҳими инсоннинг ўз дини ва тарихи орасидаги алоқасини мустаҳкамлаш, ҳамда давлатнинг қадимий цивилизациялар ва хозирги кунда жаҳон давлатлари орасидаги мавқеини акс эттиришидир. Қолаверса исломий музейлар Исломий маданият манбаи ҳисобланиб ундаги бор тарихий манбаларни турли миллат эгалари осонлик билан тушуниб олишлари мумкин. Бундай музейлардан бири 1990 йилда Бахрейн Амирлигида ташкил топган “Қуръон уйи” мажмуасидир. Бу мажмуанинг бўлимларидан бири музей бўлиб унда Исломнинг илк даврига мансуб Қуръони Карим қўлёзма нусхалари бор.
Бу музейдаги Қуръони карим нусхалари нафислиги билан ажралиб туради. Нусхаларнинг баъзилари кичиклиги билан машур бўлиб инсон кафтига жойлашади, шунингдек оятлар ўйиб битилган гуруч доналари ҳам бор. “Қуръон уйи” диний, илмий ва маданий билимларни ўз ичига жамлаган муассаса бўлиб ўзига хос исломий меъморчилик санъати намунаси хисобланади. Музейнинг олдига қўйган асосий вазифаси Аллоҳни Унинг каломи орқали танитишдир. Баҳрейнликлар ва Кўрфаз давлатларига аҳолиси, илмий баҳс марказлари ва турли музейларга хизмат кўрсатувчи ушбу ташкилот узига ўхшаш хайрия ташкилотлар билан узвий алоқада иш олиб боради. Саудия Арабистонининг Малик Файсал хайрия ташкилоти, Кувейтнинг тарихий ёдгорликлар ташкилоти ва Мисрнинг Ал-Азҳар муассасаси шулар жумласидандир. Музей биноси 9 бўлимдан иборат. Биринчи бўлим тарихий маълумотларга эга бўлиб унда Қуръон тарихи, нозил бўлиши, ваҳий котиблари, Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам даврларида ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврида Қуръон жамланиш тарихи каби маълумотлар бор. Иккинчи бўлимда Мадинаи Мунавварада, Ироқда, Шимолий Африка Давлатлари ва Андалусда Куфа хатида қоғозга ёзилган қўлёзмалар бор.
Учинчи ва тўртинчи бўлим эса Қуръони карим ёзишда ишлатиладиган хатлар кўриниши баён қилинади ва қўлёзма Қуръони каримнинг нафис намуналари намойиш этилган. Бешинчи бўлимда эса илк бор қоғозга туширилган Қуръони карим ва қўлёзмаларнинг таъмирланган нусхалари намойиш этилган. Олтинчи бўлимда эса асрлар давомида Қуръон чоп қилиш учун ишлатилган асбоблар ва еттинчи ва саккизинчи бўлимлар эса Ислом давлатларига чоп этиш асбоблари кириб келгандан сўнг чоп этилган Қуръон нусхалари ва Қурони каримни турли тиллардаги изоҳли таржималари, Европа ва Осиё тилларига таржима қилинган илк нусхалари намойиш этилган. Тўққизинчи бўлим эса замонавий хат усталарининг оятлар битилган қўлёзмалари намуналарини ўз ичига олган. Ушбу музейдаги нодир Қуръонлардан илк бор Германияда 1694 йил чоп этилган Қуръони карим ва Швейцарияда 955 йил лотин тилига таржима қилинган энг қадимий нусхаси ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврига мансуб Қуръони каримдир.



