Камерунда масжид очилди
Халқаро мусулмон ёшлар уюшмаси Каммеруннинг Инқавндал шаҳрида маҳаллий аҳоли ва масъуллар иштирокида масжид очди. Масжид бир ҳомий аёл ёрдами билан қурилган. Бундан илгари уюшма Камерун шимолидаги Маю Кани вилояти Виндю қишлоғида янги масжид ва қудуқ қуриб берган эди. Камерун марказий ғарбий Африкада жойлашган бўлиб, 20 млн. аҳолига эга. Шулардан 30 фоизи мусулмонлар.



