Миср Фатво уйи ва Яман олимлари ҳайъати ҳамкорлик қилади
Миср муфтийси шайх Шавқий Аллом Шайх Ҳаммуд Ҳошим Зориҳий бошчилигида Яман Миллий мулоқот кенгаши ва Яман олимлари ҳайъати аъзоларидан иборат меҳмонлар билан учрашди. Зиёратдан мақсад Миср фатво уйи тажрибасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.



