Талмуд араб тилига тўлиқ таржима қилинди
Қоҳира университети Тиллар ва таржима маркази Талмуд матнининг тўлиқ арабча таржимасини тугатди. Таржима 22 китобдан иборат бўлиб, ҳар бир китоб 350 саҳифа атрофида. Бу тўғрида марказ мудири Муҳаммад Усмон Хишт маълум қилишича, таржимани Қоҳира университети яҳудийшуноси доктор Мустафо Абдулмаъбуд Мансур амалга оширган. У талмудшунослик ва Талмуд истилоҳлари бўйича кўзга кўринган мутахассис саналади. Яна унинг айтишича, Талмуднинг таржима қилиниши араб тилида яҳудийшунослик бўйича катта воқеа бўлган. Чунки, Талмуд Қадимги Аҳднинг тафсири бўлиб, яҳудийликда катта аҳамиятга эга.



