Бразилия имомлар кенгаши котиби Миср муфтийси қабулида
Кеча Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Шавқий Аллом Бразилия имомлар кенгаши секретари Шайх Холид Ризқни қабул қилди. Учрашув давомида Мисрдаги Фатво уйи ва Баразилиядаги Имомлар кенгаши ўртасида диний соҳадаги ўзаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Миср муфтийси доктор Шавқий Аллом Миср фатво уйи Бразилия мусулмонлари ва имомларига турли шаръий фатволар тақдим этиш, имомларни масофавий таълим бериш дастури орқали фатво беришга тайёрлаш, Бразилияда васатий Исломни тарқатишдан иборат барча ёрдамларни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Бразилия имомлар кенгаши секретари Шайх Холид Ризқ муфтийдан Мисрдаги фатво уйи Бразилияда мол ва паррандаларни сўйишда татбиқ этилиши лозим бўлган шаръий сўйишнинг қоидаларини белгилаб беришни сўради.



