Ҳиндистонда Олимлар жамияти ҳинд талабаларга ҳам грант ажратди
Ҳиндистоннинг Маҳараштра вилоятида Мусулмон олимлар жамияти ўрта ва олий таълим талабаларидан 350 нафарига грант ажратди. Шундан 15 таси ҳинд талабалар. Жамият тўрт йилдан бери 1000 рўпийдан 10 минг рўпийгача грантлар ажратиб келади. Жамият аъзоси Амин Батилнинг айтишича, ночор ва қолоқ жамиятда яшаётган мусулмонлар турмушини яхшилашнинг бирдан бир йўли таълимни яхшилашдир.



